“Ливерпуль” – “Челси”. Бугунги ўйин олдидан "Angliya futboli" сторисидаги сўровнома натижалари

Eldor Akmurzayev
4 мар 2021
Тошкент вақти билан 5 мартга ўтар кечаси 01:15да АПЛ 29-туридан ўрин олган марказий баҳс “Ливерпуль” – “Челси” ўртасида бўлиб ўтади.

Мазкур баҳс олдидан “Англия футболи” сторисида сўровнома ўтказилди ва унда бироз устунлик мерсисайдликларга берилди – 54 фоиз. “Аристократлар" фойдасига эса 46 %!

Жамоалар ўртасидаги сўнгги 6 учрашувнинг 5 тасида “қизиллар” зафар қучган, “Челси” ҳисобида битта ғалаба бор.

“Челси” АПЛ турнир жадвалида 44 очко билан 5-ўринда бормоқда. 43 очко эга “Ливерпуль” эса 6-поғонада турибди.

Маълумот ўрнида, Томас Тухель лондонликлар бошқарувига келганидан бери ҳали мағлуб бўлмади – 9 ўйин, 6 ғалаба ва 3 дуранг.

Юрген Клопп ва Тухель ўртасидаги ўзаро қарама-қаршиликдаги эса устунлик “Ливерпуль” устози томонида:

- 14 учрашув

- Клопп ҳисобида 9 ғалаба

- Тухелда 2 ғалаба

- 3 дуранг


Элдор Акмурзаев тайёрлади


Instagram'даги @angliyafutboli саҳифасига обуна бўлинг!


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia