«Ливерпуль» «Боруссия» футболчисига 50 миллион евро тўлашга тайёр

Khoja
12 мар 2025, 10:46
«Боруссия» ҳимоячиси Нико Шлоттербек фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

25 ёшли ҳимоячига «Ливерпуль» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Инглизлар футболчига 50 миллион евро тўлашга тайёр. Бироқ немис клуби ҳам ўзининг асосий ҳимоячиси билан янги шартнома тузишни мақсад қилган.

Никонинг «Боруссия» билан тузган шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунланади. Футболчи жорий мавсум Бундеслигада 21 та учрашувда майдонга тушди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com