"Ливерпуль" билан ўйин вақтида МЮ болбойлардан секинроқ бўлишни сўради

Mirjalol Normatov
25 фев 2019
АПЛнинг 27-тури доирасида "Ливерпуль"га қарши ўйинда МЮ болбойлардан бошқачароқ услубда фойдаланди.

Манкунианликлар таркибида биринчи бўлимда уч мажбурий ўзгариш бўлди.

"The Sun" хабарига кўра, "Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ўз ёрдамчиси орқали болбойларга бироз секинроқ ҳаракат қилишлари кераклигини, шу орқали ўйинни секинлаштиришни айтиб юборган. Биринчи бўлимда МЮда Андер Эррера, Хуан Мата ва Жесси Лингард каби футболчилар жароҳатланишди.

Мухлисларнинг айтишига қараганда, "Манчестер Юнайтед"нинг вакили ҳар бир болбойга буни айтиб чиққан.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: The Sun