

Манбанинг хабарига кўра, мерсисайдликлар шу трансфер ойнасининг ўзидаёқ Олисени харид қилмоқчи эмас, аммо 23 ёшли футболчи трансферини ўрганишни бошлаб юборган. "Қизиллар" Майклни Муҳаммад Салоҳга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўришмоқда.
2024/25-йилги мавсум Олисе барча мусобақадаги 55 ўйинда 20 та гол урди ва 23 та голли узатма етказиб берди.
Аввалроқ футболчига "Пари Сен-Жермен" томонидан қизиқиш борлиги айтилганди.



