"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи

Omonjon To`xtamirzayev
28 авг 2025, 16:34
"Ливерпуль" "Бавария" ярим ҳимоячиси Майкл Олисени кузатмоқда.

Манбанинг хабарига кўра, мерсисайдликлар шу трансфер ойнасининг ўзидаёқ Олисени харид қилмоқчи эмас, аммо 23 ёшли футболчи трансферини ўрганишни бошлаб юборган. "Қизиллар" Майклни Муҳаммад Салоҳга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўришмоқда. 

2024/25-йилги мавсум Олисе барча мусобақадаги 55 ўйинда 20 та гол урди ва 23 та голли узатма етказиб берди.

Аввалроқ футболчига "Пари Сен-Жермен" томонидан қизиқиш борлиги айтилганди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: ESPN