«Ливерпуль» «Барселона» футболчиси учун 50 миллион евро беришга тайёр

Khoja
12 апр 2025
«Барселона» ярим ҳимоячиси Фермин Лопес фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

Унга «Ливерпуль» жамоаси жиддий қизиқиш билдирмоқда. Слот жамоаси ярим ҳимоячининг трансфери учун 50 миллион евродан воз кечишга тайёр.

Қайд этиш керакки, Ферминнинг ўзи ҳам «Барселона»даги ҳолатидан норози ва янги чақирувларни кўриб чиқиши ҳақида хабарлар берилганди.

21 ёшли футболчи жорий мавсум 34 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 5 та гол ва 8 та голли узатма бор.


KhojaМуаллиф
Манба: fapl.ru