"Ливерпуль" Азарни харид қилмоқчи

Aslanov Jasurbek
10 дек 2018
Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Торген Азар қишдан бошлаб акаси Эден тўп тепаётган Англия Премьер-лигасида ўтиши мумкин.

Маълумотларга кўра, бельгиялик футболчи хизматларига "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда. "Қизиллар" устози Юрген Клопп форвардни харид қилишни истаяпти. Азар ва "Боруссия" ўртасида имзоланган битимдаги товон пули 29 млн. евро.

Олдинроқ, 25 ёшли форвардга "Боруссия" Д, "Севилья", "Валенсия", "Манчестер Юнайтед" ва "Эвертон" қизиқиш билдирмоқда.

Жорий мавсум Азар Бундеслиганинг 14та учрашувида 8та гол урди ва 6та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Liverpool Echo