"Ливерпуль" Алисон ўрнига учта номзодни кўриб чиқмоқда – TuttoJuve

10 май 2026, 09:35
"Ливерпуль" бразилиялик дарвозабон Алисон Бекер келаси ёзда "Ювентус"га ўтиш эҳтимолида учта номзодни кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда TuttoJuve.

Нашр маълумотларига кўра, мерсисайдликларнинг биринчи варианти ҳозирда жамоа сафида ўйнаётган Георгий Мамардашвилидир. Жорий мавсумда грузин дарвозабон клуб сафида барча турнирларда 19 ўйин ўтказган. Мамардашвилидан ташқари, "Ливерпуль" ПСЖ дарвозабони Люка Шевалье ва "Астон Вилла" дарвозабони Эмилиано Мартинесни ҳам кузатмоқда.

Жорий мавсумда 33 ёшли Алисон Бекер клуб сафида барча турнирларда 34 ўйин ўтказиб, 36 та гол ўтказган ва 13 та учрашувда гол ўтказиб юбормаган. Унинг "Ливерпуль" билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.


Манба: TuttoJuve