

Бу ҳақда мерсисайдликлар клуби расмий сайти хабар берди.
"Қизиллар" матбуот хизматининг хабар беришича, томонлар кўп йиллик шартномага имзо чеккан.
"Ливерпуль" 1 августдан немис спорт кийимлари бренди либосида майдонга тушади. Бунгача томонлар икки марта – 1985 йилдан 1996 йилгача ва 2006 йилдан 2012 йилгача ҳамкорлик қилган.
Англия Премьер-лигасининг 29-туридан кейин "Ливерпуль" очколари сонини 70 тага етказиб, турнир жадвалида яққол пешқадам бўлиб турибди. Арне Слот шогирдлари иккинчи ўриндаги Лондоннинг "Арсенал" жамоасидан 15 очко олдинда.



