

«Ҳа, «РБ Лейпциг» икки бор «Ливерпуль»нинг таклифини рад этди, аммо немис клуби 80 миллион евролик таклифни рад этиши мушкул. Учинчи бор рад жавобини бериш ва бундай пулдан воз кечиш улар учун ўта қийин бўлади.
«РБ Лейпциг» рози бўлишга мажбур бўлади. Бунга бир томондан «Ливерпуль»нинг футболчини қўлга киритиш учун қилаётган ҳаракатлари ва Кейтанинг ўзи ҳам Англияга бориш ниятида эканлиги сабаб бўлади. Келаётган ҳафта ҳал қилувчи аҳамиятга эга», – деб ёзади Макаджи ўзининг твиттер саҳифасида.



