LIVE. Ла Лига. "Барселона" — "Реал Мадрид" 2:0 (матнли трансляция)

11 май 2026, 00:50
Ла Лига 35-тур доирасидаги марказий учрашув матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

“Барселона” — “Реал Мадрид” 2:0

Голлар: 9 - Маркус Рашфорд, 18 - Ферран Торрес

“Барселона”: 13. Жоан Гарсия, 5. Пау Кубарси, 18. Херард Мартин, 2. Жоау Канселу, 24. Эрик Гарсия, 6. Гави, 8. Педри, 20. Дани Ольмо, 16. Фермин Лопес, 14. Маркус Рашфорд, 7. Ферран Торрес.

Захира: 25. Войцех Щенсни, 33. Эдер Альер, 3. Алекс Бальде, 4. Рональд Араухо, 23. Жюль Кунде, 42. Хави Эспарт, 11. Рафинья, 17. Марк Касадо, 19. Руни Баржи, 21. Френки де Йонг, 22. Марк Берналь, 9. Роберт Левандовски.

“Реал Мадрид”: 1. Тибо Куртуа, 12. Трент Александер-Арнольд, 17. Рауль Асенсио, 22. Антонио Рюдигер, 20. Фран Гарсия, 14. Орельен Чуамени, 5. Жуд Беллингем, 6. Эдуарду Камавинга, 7. Винисиус Жуниор, 21. Браим Диас, 16. Гонсало Гарсия.

Захира: 13. Андрей Лунин, 43. Серхио Местре, 4. Давид Алаба, 24. Дин Хёйсен, 18. Альваро Фернандес, 35. Дэвид Корредор, 30. Франко Мастантуоно, 28. Хорхе Сестеро, 38. Сесар Паласиос, 45. Тьяго Питарч.

Огоҳлантиришлар: 40 - Эдуарду Камавинга

📊 Биринчи бўлимдан кейинги статистика:

Тўп назорати - 55% - 45%

Дарвоза томон зарбалар - 4 - 6

Аниқ зарбалар - 3 - 1

Бурчак зарбалари - 1 - 4

Узатмалар аниқлиги - 92% - 88%

Сейвлар - 1 - 1

🕘 45+3. Дастлабки бўлим якунига етди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

39. Ольмонинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

38. Рашфорд бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба берди, Куртуа қутқарди!

33. Чуаменидан зарба, бироқ яна ноаниқ.

26. Рашфорд дарвоза томон бурчак томондан туриб тепди, Куртуа қайтариб юборди.

23. Беллингем яхши вазиятга чиқиб бориб тўпни бўш турган Винисиусга узатди, бироқ Эрик тўпга биринчи етиб келди.

22. Гонсало… деярли бирга-бир вазиятга чиқиб бориб зарба берди, аммо ноаниқ кетди.

19. “Реал” ҳеч нима қила олмаяпти босимга қарши. Ҳужумлар деярли йўқ.

gettyimages-2274973088-2048x2048.jpg

⚽️ 18. ГОЛ! Ферран ҳисобни иккитага оширди! Ольмонинг супер узатмасидан сўнг Торрес зарба бериб, гол урди!

13. Чуаменининг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

11. Диас марказдан келиб Винисиусга узатди тўпни, унинг марказга қайта паси эса ўхшамади.

10. Тезкор гол урди “Барса”, буёғига “Реал” қўшса керак. Кузатамиз.

gettyimages-2274969481-2048x2048.jpg

⚽️ 9. ГОЛ! Рашфорд ҳисобни очди! Маркус жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, гол урди!

5. Канселу Ферминни зўр узатма билан олдинга бошлади, Лопеснинг пасига эса биринчи бўлиб Рашфорд эмас, Фран етиб келди.

2. Винисиус чапдан кириб бориб дарвозага зарба берди, бироқ кучсиз бўлди, Гарсия ушлаб олди.

🕛 1. Ўйин бошланди!

gettyimages-2275494528-2048x2048.jpg

Учрашувдан аввал “Барселона” бош мураббийи Ханси Фликнинг отаси вафоти муносабати билан 1 дақиқалик сукут сақланди.

gettyimages-2275494483-2048x2048.jpg

Бугун каталониялик мухлислар супер перформанс яратишди. Футболчилар майдонга чиқиб келишаётганда бу намойиш этилди.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Ла Лига 35-тур доирасидаги марказий учрашув - “Барселона” — “Реал Мадрид” учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!


Манба: championat.asia