

Улардан бири H гуруҳида Ливан ҳамда Шимолий Корея терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Ўз гуруҳида иккинчи ўринни олиш учун асосий даъвогар ҳисобланган жамоалар иштирокидаги ўйинда ҳисоб очилмади ва 0:0 ҳисобида якунланди. Қайд этиш лозимки, ҳакам иккинчи бўлим учун 9 дақиқа вақт қўшиб берди.
H гуруҳида ҳозирча 5-турдан сўнг Туркманистон терма жамоаси пешқадам бўлиб турибди.




