UZ

Сўнгги янгиликлар

15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  0 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  5 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   1 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  1 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2 13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  3 13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  6 12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  2 12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0 11:57ЎФА раҳбарияти Нидерландиянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди: ПСВ вакиллари билан онлайн учрашув ташкил этилиши мумкин  2 11:32U-17 Жаҳон чемпионатига қачон қуръа ташланади?  9 11:10Абдихолиқов ва Жалолиддинов ўйнаётган "Сумқайит"да бош мураббий ишдан кетди  0

Лионель Мессига Марадона ва Пеле ҳайкали ёнида турадиган ҳайкал совға қилинди Янгиликлар

Лионель Мессига Марадона ва Пеле ҳайкали ёнида турадиган ҳайкал совға қилинди

Аргентиналик юлдузнинг ҳайкали КОНМЕБОЛ музейида икки афсона ёнида туради.

КОНМЕБОЛ жаҳон чемпиони ва кўплаб "Олтин тўп"лар соҳиби Лионель Месси шарафига янги ҳайкал ясатди. Шу тариқа, унинг номи Жанубий Америка футболида Диего Марадона ва Пелелар қаторида абадийлаштирилди. Қатардаги мундиалда терма жамоасини чемпионлик сари етаклаган ҳужумчига сўнгги 12 ой давомида қўлга киритган икки кубоги – Жаҳон чемпионати ва Финалиссима бош соврини репликалари топширилди.

35 ёшли футболчи яқинда ўзининг 800-голини урди. Унинг Аргентина учун киритган тўплари сони 99 тани ташкил этади. Сешанба куни бўлиб ўтадиган ўйинда Лео 100-голини уриши мумкин.

ПСЖ ҳужумчиси унинг ютуқлари яна бир бор эслангани борасида фикрларини билдирди: 

"Менинг орзум профессионал футболчига айланиш ва ҳаётимда завқланадиган ишимни қилиш эди. Мен жуда узоқ йўлни босиб ўтдим. Мен ҳар доим олдинга қараб юрдим ва ғалаба қозонишни хоҳладим. Ўйлашимча, энг муҳими, ўз орзуларингиз учун курашиш. Чунки ҳамма нарсанинг иложи бор".

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика