МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас

Sherzod Nurmatov
13 май 2025
"Манчестер Юнайтед" Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабадан кейин катта байрам ўтказишни режалаштирмаяпти.

Рубен Аморим шогирдлари ҳал қилувчи баҳсда "Тоттенхэм" билан куч синашади.

Манбага кўра, манкунианликлар ғалаба қозонган тақдирда парад ўтказмайди ёки автобусда шаҳар бўйлаб сайр қилмайди. Клуб эгаларидан бири Жим Рэтклифф машғулот майдонида фақат барбекю ўтказиш ниятида. Бу қарор тиғиз тақвим билан изоҳланади: Европа Лигаси финалидан бир неча кун ўтиб, 21 май куни МЮ АПЛ доирасида ўйин ўтказади, шундан сўнг жамоа сафарга отланади. 

"Манчестер Юнайтед" охирги марта 2013 йилда АПЛ ғолиблигини нишонлаш учун парад ўтказган, ўшанда 100 000 га яқин одам байрамда қатнашган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Times