Лионель Месси жароҳати боис "Барселона" билан АҚШга бормайди
05 авг 2019 15:47
Янгиликлар
Лионель Месси жароҳати боис "Барселона" билан АҚШга бормайди
"Барселона" етакчиси Лионель Месси жароҳат олди.
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ўнг оёғидан олган жароҳати сабаб клубнинг АҚШ сафарига бора олмайдиган бўлди.
Қайд этиш керакки, 32 ёшли Месси душанба кунги машғулот давомида оёғида оғриқ ҳис қилган.
Текширувлардан сўнг у АҚШга борадиган таркибга киритилмади.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" АҚШ сафари давомида Италиянинг "Наполи" клубига қарши иккита ўйин ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Фикрлар