

Беллашувнинг 16-дақиқасида “қизил иблислар” ярим ҳимоячи Жесси Лингард рақиб дарвозасини ишғол этди.
27 ёшли футболчи 2019 йил, 25 январдан буён илк марта Англия турнирлари доирасидаги мусобақада гол уришга эришди.
Қизиғи шундаки, унинг аввалги тўпи ҳам Кубокнинг 1/16 финалида ўтказилган “Арсенал”га (3:1) қарши учрашувда киритилганди.



