Лингард, Шоу, Стоунз, Беллингем ва Уоткинс Англия терма жамоасига чақирилди

Eldor Akmurzayev
18 мар 2021
Англия ТЖ устози Гарет Саутгейт ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги бўлажак учрашувларда қатнашадиган футболчилар рўйхатини аниқлаб олди.

Қайдномадан 26 ўйинчи жой олган. Саутгейт шогирдлари 25 март куни Сан-Марино билан ўйнайди, ундан кейин эса уларни Албания (28 март) ва Польша (31 март) термаларига қарши баҳслар кутмоқда.

Дарвозабонлар: Дин Хендерсон, Сэм Жонстон, Ник Поуп.

Ҳимоячилар: Бен Чилуэлл, Конор Коуди, Эрик Дайер, Рис Жеймс, Харри Магуайр, Тайрон Мингз, Люк Шоу, Жон Стоунз, Киран Триппьер, Кайл Уокер.

Ярим ҳимоячилар: Жуд Беллингем, Фил Фоден, Жесси Лингард, Мэйсон Маунт, Кэлвин Филлипс, Деклан Райс, Жеймс Уорд-Проуз.

Ҳужумчилар: Доминик Кэлверт-Льюин, Харри Кейн, Маркус Рэшфорд, Букайо Сака, Раҳим Стерлинг, Олли Уоткинс.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/England