

“Кейнни “Барселона”да кўришни истардим, аммо улар пул билан бўғлиқ муаммолар туфайли Агуэрони танлашди. Ўйлайманки, Харрининг тақдирини “Ман Сити”, МЮ ва эҳтимол ПСЖ ҳал қилар. Парижликларни Маурисио Почеттино бошқаради ва Кейн у ерда соврин ютиши кафолатланган. Бироқ, назаримда у катта эҳтимол билан Манчестер клубларидан бирига ўтади. Фикримча, Харри “Челси”га бормаса керак. У “Тоттенхэм” мухлисларининг юзига оёқ қўйишига ишонмайман, яна ким билади”, дейди Линекер.
27 ёшли форвард 2011 йилдан бери лондонликлар шарафини ҳимоя қилади. У якунланган мавсум АПЛда тўпурар бўлди ва энг яхши ассистант номига ҳам эга чиқди.



