"Лилль" ишқибозлари пичоқлар билан "Эвертон" мухлисларига ҳужум қилишди

Aslanov Jasurbek
23 окт 2014
"Лилль" билан ўйин учун Францияга ташриф буюрган "Эвертон" мухлислари, маҳаллий жамоа ишқибозлари томонидан ҳужумга учради.
Хабарларга кўра, воқеа "Лилль"нинг марказий барларидан бирида юз берган. Иккала жамоа мухлислари бирга "чойхўрлик" қилаётганида, кутилмаганда юзга яқин тартиб бузарлар уларга ҳужум қилишди. Бир неча дақиқадан сўнг полиция ҳодиса рўй берган жойга етиб келган ва кўздан ёш чиқарувчи газ ишлатишга мажбур бўлган. "Эвертон"нинг бир нечта мухлиси бошидан оғир жароҳат олишди.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com