

50 ёшли актёр ҳозирда Австралиянинг "Саут Сидней Рэбитос" регби клуби эгаси ҳисобланади ва у "Лидс"нинг ашаддий ишқибозларидан бири. Кроу "твиттер"да мухлислардан "Лидс"ни сотиб олиш яхши ғоями" - деб сўраган.
Бунга жавобан "Лидс" ишқибозлари гуруҳи вакили расмий баёнот берди. "Рассел - жамоамизнинг машҳур мухлиси, авваллари у йиллик абонемент сотиб олар эди. У жамоанинг эгаси бўлса биз фақат хурсанд бўламиз" - дейилади баёнотда.



