UZ

Сўнгги янгиликлар

14:32Погба МЮ билан шартномани узайтириш борасидаги музокараларни тўхтатди  0 14:10U-23 ОЧ саралаши. Саудия Арабистони - Ўзбекистон. Асосий таркиблар маълум  15 14:07МЮ раҳбарияти Сульшерга вазиятни ўнглаш учун учта ўйин берди  3 13:43Ўзбекистон ва Саудия Арабистони футболчилари стадионга етиб келди  7 13:33U-23 Осиё чемпионати сабаб “Олимпик” — “Нефтчи” ўйини 2 кун кейин бўлиб ўтади  4 13:20АПЛ топ-клублари "Барселона" футболчиси билан текинга шартнома имзолашмоқчи  0 13:11МЮ футболчилари омадсизликлар сабаб танқиддан норози — улар Сульшер кетишига тайёр  10 12:58Фати тиззасидаги жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди  6 12:34Ўзбекистон Coca-Cola кубоги. ¼ финал учрашувлари расмийлари  21 12:10Хавининг "Ал Садд"и Қатар лигасида 34 ўйиндан бери ютқазмаяпти - бу клуб рекорди. Лига рекорди - 41 ўйин  4 11:47Артета Нкетиани "Арсенал"да сақлаб қолмоқчи  0 11:24Погба "Ливерпуль"га қарши ўйиндан сўнг Сульшерни ҳақоратлади  4 11:00Ван де Бек Мино Райоланинг хизматларидан воз кечди  7 10:36Толиссо "Бавария"дан келаси ёзда эркин агент мақомида кетмоқчи  0 10:12"Бавария" "Лестер" хавбеки Тилемансга қизиқмоқда  0

"Лидс" футболчиси Дэн Жеймс ҳаётидан қизиқ воқеа: "Кунни Манчестердаги туғруқхонада ўтқазиб, кейин вертолётда Лондондаги стадионга учиб келган" Янгиликлар

"Лидс" футболчиси Дэн Жеймс ҳаётидан қизиқ воқеа: "Кунни Манчестердаги туғруқхонада ўтқазиб, кейин вертолётда Лондондаги стадионга учиб келган"

Аммо ўғлига исм топиб улгурмади.

Лига Кубоги учинчи босқичида Марсело Бьелсанинг "Лидс" жамоаси "Фулхэм" билан куч синашди (ҳозир жамоани "Эвертон"нинг собиқ устози Марку Силва болшқармоқда). Ўйинда ҳисоб очилмади ва иш пенальтилар сериясигача етиб борди, "лотореяда" эса омад Бьелса шогирдларига кулиб боқди – 6:5 "Лидс" кейинги босқичга йўл олди.

90 дақиқа тер тўккан ва серияда гол урганлардан бири клубнинг янги футболчиси, ёзда МЮдан кўчиб ўтган Дэниэл Жеймс бўлди. Уэльслик ўйинга икки соат қолганида стадионга етиб келди. Аниқроғи, учиб келди!

Ўйин куни 23 ёшли Жеймс Манчестердаги туғруқхонада аёли Рианинг ёнида бўлди. Болакай бироз кейин, 12 соатдан сўнг дунёга келди, ўйинга 4 соат қолганди (Манчестердан Лондонга машинада тўрт соатлик йўл, футболчилар эса ўйинга бир соат қолганида стадионда бўлишлари зарур), шу сабаб Жеймс машина ўрнига вертолет ёллади: унда бир соатда манзилга етиб олиш мумкин.

Дэниэл шунчалик шошганидан, аёли билан суҳбатлашиш уёқда турсин, ўғлига исм ҳам қўйиб улгурмади. "Ўғлим кундузи дунёга келди, Манчестерда қолишимга рухсат бергани учун мураббийга алоҳида раҳмат, — ўйиндан кейин хурсандчилиги билан ўртоқлашарди Жеймс. – Шунчаки ажойиб кун, биз мураббий билан мен барибир майдонга тушишим ҳақида келишиб олгандик. Шунчаки қолганлардан кечроқ бўлса ҳам, стадионга келишим керак эди. Лекин ҳамиша жамоага боримни беришга тайёрман. Вертолётдан фойдаланишга тўғри келди, бўлмаса улгурмасдим. Ўзгача кун ва ундаги воқеалар ҳам ҳаётимнинг ажойиб саҳифаси бўлиб қолади".

Жеймс бутун ўйинни майдонда ўтказди ва фойдали ҳаракат қилди: ўзига нисбатан 4 та фол ишлади, 2 марта тўпни олиб қўйди ва мунтазам равишда рақиб ҳимоясига босим уюштирди. "Энди Дэниэл бизнинг сафимизда ва бу жуда ажойиб. Бизга айнан у каби тезкор ва кутилмаган қарорлар қабул қила оладиган футболчи етишмасди. Жеймс бу ролга мос келади", — мамнун гапирганди Бьелса футболчи трансфери расмийлаштирилгач.


Бьелса Жеймсдаги иштиёқдан ҳайратда. "МЮ" уни Роналду ва Санчо келгани учун сотиб юборди

"МЮ" Жеймсни ўтган қишдаёқ ижарага бериб юбормоқчи эди: январда "Лидс" клуб билан деярли келишганди, лекин охирги паллада келишув барбод бўлди. "Хабарингиз бор, Дэниэл бу ерга январда келмоқчи эди, бироқ энди етиб келди, —  деганди Бьелса. — Назаримда клуб уни қўлга киритиш учун барча зарур ишни қилди. Аммо келишув қийинлашиб кетди".

Ёзда "МЮ" Роналдуни қайтарди ва Санчони сотиб олди. Шундай экан, уэльслик учун таркибда жой қолмади. Сульшер февраль ойидаги интервьюлардан бирида шундай деганди: "Дэни машғулотларда катта кўламдаги ишни бажарди. Биз ҳеч қачон Жеймс ҳақида унутмаганмиз, у астойдил тер тўкади. — У машғулот залида ҳам, майдонда ҳам тинмай меҳнат қилади, унга ҳеч қандай эътирозим йўқ".

2019 йил таътилдан ҳам воз кечиб, ўзи учун кучайтирилган йиғин ташкиллаштирди — барчаси Сульшер эътиборини қаратиш учун. Бу орада Бьелса Жеймсни кузатишда давом этарди. Январдаги омадсизликдан сўнг, Марсело ёзда трансферни расмийлаштиришни аввалдан келишиб қўйишни сўради. Августда Дэниэлга "Ливерпуль" кўз тиккани ҳақида миш-мишлар тарқала бошлади. Бу гаплар "Лидс" устозига умуман ёқмади ва у раҳбарият билан учрашди. Орадан бир ой ўтиб, келишув ҳақида расман эълон қилинди. "Лидс" тахминан 25 миллион маблағ тўлаб берди.

"Менга шундай футболчи кераклиги, ҳеч ким учун сир эмас, — кейинроқ тушунтирарди Марсело. — Жеймс ҳужумда катта ёрдам беради, унинг меҳнаткашлиги эса келажаги порлоқ бўлиши учун замин ҳозирлайди. Унинг иқтидорига шубҳа қилмайман, у ҳар икки қанотда ўйнай олади. Дэниэл "Лидс"ни кучлироқ қила олади.


Жеймс икки йил аввал "Лидс"га деярли ўтганди. У ҳатто клуб футболкаси билан суратга тушган

Жеймс расман янги клубга ўтгач, 2019 йил январь ойида Дэн деярли "Лидс"га кўчиб ўтганини эслашди. У ўша пайтлар Грэм Поттер қўл остидаги "Суонси"да муваффақиятли ҳаракат қиларди, аммо трансфер ойнаси сўнгги кунида "Лидс"га ўтишга рози бўлган. Клублар трансфер суммаси борасида келишиб олишган (10 млн), Жеймс "Лидс" базасига келиб, тиббий кўрикдан ўтиб, ўзига рақам танлаган, футболка билан расмга тушишга ҳам улгурганди. Бироқ кейин "Суонси" вакиллари алоқага чиқмай қўйишди — раҳбарият вакиллари ўртасида бу трансфер борасида келишмовчилик баҳсли вазият юзага келганди. Жеймс якунда "Суонси"да қолди, орадан ярим йил ўтиб "МЮ"га йўл олди.

Драматик сюжетлар вингерни мунтазам ҳамроҳи, лекин энди у аниқ "Лидс"да, буёғига нималар бўлишини вақт кўрсатади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+1   
24 сен 18:06:19
MUHAMMAD CAMP NOU
Жеймс ажойиб фудболчи цена омад
+1   
24 сен 17:55:52
998979270358
Sancho ham vaqti kelib o'zgarar , Lekin hozirgi holati solishtirilganda Jeyms ustunroqdek...
   
25 сен 08:57:48
Elyorbek (Man. City)
Qari Ronaldo ni yosh talantli bolaga almashgan MYU AXMOQ.NOZIMAXON GA KATTA RAXMAT.SOG' BO'LING.MAQOLEZ ZO'R MENGA YOQDI.OMAD
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика