

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, агар жамоа мавсум якунларига кўра Чемпионшипга тушиб кетса, бразилияликнинг товон пули 75дан 25 миллион фунтга қадар тушади.
25 ёшли хавбек учун "Ливерпуль" даъвогарлик қилмоқда, унинг трансферини январда "Челси" ўрганганди. Олдинроқ "Барселона"нинг қизиқиши ҳақида ҳам хабар қилинган.
"Лидс" АПЛда 30 ўйиндан сўнг 29 очко жамғарган ҳолда, жадвалда 16-ўринда бормоқда.



