Либертадорес Кубоги учрашувида стадион панжараси синиши оқибатида мухлислар шикастланди

Aslanov Jasurbek
12 май 2016
Бразилияда бўлган "Сан-Паулу" ва "Атлетико Минейро" ўртасидаги Либертадорес Кубогининг чорак финал ўйинида 8 киши жароҳат олди.

Баҳс "Сан-Паулу"нинг уй аренаси ҳисобланмиш "Морумби" стадионида бўлиб ўтди. Барчаси мезбонлар учрашувдаги ягона голни урганидан сўнг содир бўлди. Ишқибозлар голни нишонлаётганда стадиондаги панжаранинг бир қисми синиб тушди. Натижада мухлислар 2-3 метр баландликдан йиқилишди. Саккиз киши жароҳатланди ва улар шифохонага етказилди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Globo Esporte