"Лейпциг" Нкунку билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошламоқчи

Alisher
1 апр 2022
"Лейпциг" ярим ҳимоячи Кристофер Нкунку билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошламоқчи.

"Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", ПСЖ, "Реал", "Манчестер Сити", "Арсенал" ва "Бавария" агар 75 млн евро тўланмаса, клубдан кета олмайдиган Нкункуни кузатишмоқда.

Немис клуби футболчини қолишга кўндирмоқчи. 24 ёшли ўйинчининг амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.

Нкунку жорий мавсум барча мусобақаларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 26та гол ва 16та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: ESPN