UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  2 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  4 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  13 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  8 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  19 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4

Леви: "Тоттенхэм"га Конте ва Моуриньони олиб келиш хато эди" Янгиликлар

Леви: "Тоттенхэм"га Конте ва Моуриньони олиб келиш хато эди"

"Тоттенхэм" президенти ва бошқарув раиси Дэниел Леви ўз вақтида клубга Антонио Конте ва Жозе Моуриньонинг таклиф қилиниши ҳақида гапирди.

"Мен ҳам ҳамма сингари ғалаба қозонишни истайман. Менга ғалаба қозона олмаганимиз натижасидаги умидсизлик, балки баъзи ўйинчилар ва мухлисларнинг босими, ғалаба қозониш, пул, топ мураббий, катта ном керак, деган гаплар таъсир қилди. 

Мен биз деярли соврин ютган даврни бошдан кечирдим, Маурисио [Почеттино] билан яхши даврни ўтказа олдик. Тўғри, биз мақсадга ета олмадик, лекин жуда яқин келгандик. Натижада, стратегиямизни ўзгартиришга тўғри келди. Унга кўра, совринлар ютиш бўйича мутахассисни жамоага олиб келиш керак эди ва биз буни икки марта амалга оширдик. Ҳаммамиз хатоларимиздан хулоса чиқаришни билишимиз зарур.

Улар [Моуриньо ва Конте] ажойиб мураббийлар, лекин балки бизнинг клуб учун эмасдир. Биз маълум ўйин услубига эгамиз ва у билан соврин ютиш учун вақт талаб қилинса, шу тўғрироқ вариантдир.

Шу сабабли, бош мураббийликка Анге [Постекоглу]нинг олиб келиниши, менимча, жуда тўғри қарор бўлган".

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика