Леви: "Тоттенхэм"га Конте ва Моуриньони олиб келиш хато эди"
22 сен 2023 14:11
Янгиликлар
Леви: "Тоттенхэм"га Конте ва Моуриньони олиб келиш хато эди"
"Мен ҳам ҳамма сингари ғалаба қозонишни истайман. Менга ғалаба қозона олмаганимиз натижасидаги умидсизлик, балки баъзи ўйинчилар ва мухлисларнинг босими, ғалаба қозониш, пул, топ мураббий, катта ном керак, деган гаплар таъсир қилди.
Мен биз деярли соврин ютган даврни бошдан кечирдим, Маурисио [Почеттино] билан яхши даврни ўтказа олдик. Тўғри, биз мақсадга ета олмадик, лекин жуда яқин келгандик. Натижада, стратегиямизни ўзгартиришга тўғри келди. Унга кўра, совринлар ютиш бўйича мутахассисни жамоага олиб келиш керак эди ва биз буни икки марта амалга оширдик. Ҳаммамиз хатоларимиздан хулоса чиқаришни билишимиз зарур.
Улар [Моуриньо ва Конте] ажойиб мураббийлар, лекин балки бизнинг клуб учун эмасдир. Биз маълум ўйин услубига эгамиз ва у билан соврин ютиш учун вақт талаб қилинса, шу тўғрироқ вариантдир.
Шу сабабли, бош мураббийликка Анге [Постекоглу]нинг олиб келиниши, менимча, жуда тўғри қарор бўлган".
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар