

“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовский “Лейцпиг”га қарши (3:0) кечган баҳсда ўзининг Бундеслигадаги 133-голини киритишга эришди.
Полшалик футболчи бу билан бразилилик ҳужумчи Жоване Элбер кўрсатган натижани такрорлади ва Бундеслигадаги энг яхши тўпурарлар руйхатида у билан 20-поғонани бўлишиб турибди. Ушбу мусобақада у легионер тўпурарлар орасида Элбер билан иккинчи поғонани банд этишган. Биринчи поғонада эса 190 та гол киритишга эришган Клаудио Писсаро бормоқда.



