Левандовски Неймарни ортда қолдирди ва ПСЖ устозига етиб олди

Khoja
10 ноя 2025
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски Ла Лиганинг 12-турида "Селта"га қарши ўйинда (4:2) хет-трик қайд этди ва бунинг эвазига клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 13-ўринга кўтарилиб олди.

У ушбу ўринни Каталония сафида 108 та гол урган ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике билан бирга бўлишиб турибди. 

Польшалик футболчи Каталония клубидаги тўпурарлар рўйхатида Неймар, Эулохио Мартинес, Эваристо (барчасида 105 тадан) ва Хосе Антонио Салдуани (106) ортда қолдирди.

Умуман олганда, "Барселона" тарихидаги энг яхши тўпурар Лионел Месси ҳисоб ҳисобаланади. Аргентиналик футболчининг ҳисобида 672 та гол бор.


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru