Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?
18 авг 2025 21:15
Янгиликлар
Левандовски Ла Лига 2-турида "Барселона"га ёрдам бера оладими?
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски майдонга қайтишга яқин турибди ва катта эҳтимол билан "Леванте"га қарши Испания чемпионатининг 2-тур учрашувида иштирок этади.
Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Польша терма жамоаси ҳужумчиси сонини шикастлаб олганди ва шифокорлар тахминига кшра, 3 та ўйинни ўтказиб юбориши ва фақат сентябрь ўрталарида сафга қайтиши мумкинлиги айтилганди.
Бироқ тикланиш жараёни кутилганидан тезроқ кетмоқда ва Левандовски 23 августдаёқ майдонга тушиши мумкин.
2024/25 йилги Испания чемпионатининг биринчи турида "Барселона" "Мальорка"ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар