Левандовски "Барселона"нинг ёздаги бош трансфер мақсади ҳисобланади
09 май 2022 17:38
Янгиликлар
Левандовски "Барселона"нинг ёздаги бош трансфер мақсади ҳисобланади
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Барселона"нинг ёздаги бош трансфер мақсади ҳисобланади.
Немис клуби 33 ёшли футболчини мавсумлар оралиғида қўйиб юбормоқчи эмас, ўйинчининг ўзи эса фаолиятида янги босқич бошламоқчи.
Левандовскини таклиф қилиш ғоясини президент Жоан Лапорта ҳам, мураббий Хави ҳам маъқулламоқда. Полякнинг агенти Пини Захави "Бавария"ни музокараларни бошлашга кўндириш, трансферни эса 40 млн евродан кўп бўлмаган маблағга амалга ошириш мумкин деб ҳисоблайди.
Левандовскининг "Бавария" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Форвард 2021/22 йилги мавсум мюнхенликлар таркибида 45та ўйинда майдонга тушиб, 49та гол ва 7та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар