

Жамоалар 2020 йилнинг августида Чемпионлар Лигаси 1/4 финал доирасида тўқнаш келишган ва унда "Бавария" 8:2 ҳисобида ғалаба қозонган эди, Роберт ўша ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган.
– Айтишим керакки, "Барса"да бу ҳақда гаплашмадик. Бу тарихда қолган. Ортга қарамаган яхшироқ. Бизнинг ғоямиз шундай.
– Сиз "Барса"га ғолиблик менталитетини қўшасизми?
– Умид қиламан. Доим ғалаба ҳақида ўйлайман ва гол уришни хоҳлайман. Қандай ўйин, қандай рақиб, бунинг фарқи йўқ. Доим ғалабага чанқоқман. Бу жамоанинг имкониятлари ажойиб. Барчамиз биргаликда қадамба-қадам ҳаракат қилишимиз керак", – дейди "Барселона"нинг янги ўйинчиси.



