Лев термада қолади

Mirjalol Normatov
23 ноя 2020
Германия футбол иттифоқи матбуот хизматининг хабарига кўра, Йоахим Лев терма бош мураббийлигида қолади.

Олдинроқ терма Испанияга 0:6 ҳисобида мағлуб бўлиб, Миллатлар лигаси ярим финалига чиқа олмаганидан кейин Левнинг кетиши мумкинлиги борасидаги гап-сўзлар урчиб қолганди.

"Испания термасидан учралган мағлубиятни тахлил қилиб, ҳолатни тўғрилаш учун Левга вақт ва имконият берилади. 4 декабрь куни DFB мажлислар залида президиум бўлиб ўтади ва унда терма бош менежери Оливер Бирхофф миллий жамоанинг ҳолати ҳақида маълумот беради", - деб ёзалади баёнотда.

60 ёшли Лев 2006 йилдан буён термани бошқариб келади. Унинг қўл остида немислар 2014 йилги жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild