"Лестер" хўжайини вертолёти қулаши сабаби маълум бўлди

Mirjalol Normatov
14 ноя 2018, 22:59
"Лестер"нинг собиқ хўжайини, марҳум Вижай Шривадданапрабханинг вертолёти қулаши сабаби маълум бўлди.

Буюк Британия авиация тадқиқотлар маркази маълумотига қараганда вертолётнинг техник ҳолати унчалик яхши бўлмаган ва бу ўз таъсирини кўрсатган.

Вертолёт ҳавога кўтарилиб, стадиондан ўтганидан кейин ерга қулаган ва бир неча сония давомида ерда гир айланган.

Ушбу авиаҳалокатда 5 киши ҳалок бўлганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports