

"Тулкилар" "шаҳарликлар" форварди учун 25 млн. фунт таклиф қилмоқчи.
"Манчестер Сити" Ихеаначо борасида турли таклифларни кўриб чиқишга тайёр, чунки у жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола режаларига кирмайди. Олдинроқ 20 ёшли футболчига "Хоффенхайм", "Эвертон", "Кристал Пэлас" ва "Вест Хэм" қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар эълон қилинган эди.
Ихеаначо сўнгги мавсум АПЛнинг 20 та учрашувида майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 3 та голли пас берди.



