"Лестер" ҳужумчиси Саудия Арабистонида ўйнаши мумкин

Mirjalol Normatov
2 авг 2018
"Лестер" ҳужумчиси Аҳмад Муса яқин вақтларда "Ал Наср" футболчисига айланиши мумкин.

Саудия Арабистони жамоаси 25 ёшли футболчи учун 17 млн, бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда 28 млн евродан воз кечишга тайёр турибди.

Ҳозирча Мусанинг "Ал Наср"да қанча маош олиши аниқ эмас. Бироқ матбуотнинг таъкидлашича, у энг кўп маош оладиган нигериялик футболчига айланиши мумкин.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: arabnews.com