Леон Горецка: "Финалда Чилига қарши айнан биз ўйнашимиздан хурсандман"

Tolibjon Qosimov
30 июн 2017
Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Леон Горецка немислар КК-2017 финалида Чилини мағлуб эта олишини айтиб ўтди.

"Финалда Чилига қарши айнан биз ўйнашимиздан хурсандман. Гуруҳ босқичидаги ўйин (1:1)нинг иккинчи бўлимида чилиликлардан устунлик қила олишимизни ҳис этгандик. Чили жаҳон даражасидаги жамоа ҳисобланади, биз мана шундай рақибларга қарши ўз кучимиз билан кураша олиш учун шу ердамиз. Ҳамма зарур нарсани қиламиз", - деди Горецка.



Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: ТАСС