UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  9 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  4 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Легионерларимиз қайси агентликлар билан ишлашади? Янгиликлар

Легионерларимиз қайси агентликлар билан ишлашади?

Июль ойида Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Бунёдкор"дан "Ростов"га ўтган эди.

Ушбу трансферда "PROSPORTS MANAGEMENT" агентлиги фаол қатнашди ва ушбу ўз мижозини (Элдор Шомуродов) истиқболли футболчи сифатида "Ростов"га таништирди. Бугун, чет мамлакатларда тўп тепадиган футболчиларимиз билан ишлайдиган агентликларни таништириб ўтамиз.

PROSPORTS MANAGEMENT

"PROSPORTS MANAGEMENT" биз учун бегона агентлик эмас. Ушбу ташкилот билан Россиянинг етакчи футболчилари - Фёдор Смолов, Олег Шатов, Сергей Игнашевич каби ўйинчилар ҳамкорлик қилишади. Элдор Шомуродовдан ташқари ушбу агентлик билан Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ишлайди.



EUROPE SPORTS GROUP

Ушбу агентлик жуда машҳур бўлмасада, ташкилот кўпроқ жанубий ва шимолий америкалик футболчилар билан ишлайди. "Жубило Ивата" сафида майдонга тушаётган Фозил Мусаев ушбу агентлик мижози ҳисобланади.


MARKOVIC & BINDER SPORTS MANAGEMENT GMBH

"MARKOVIC & BINDER SPORTS MANAGEMENT GMBH" агентлиги бор-йўғи 9 нафар футболчи билан ишлаган бўлсада, уларнинг 3 нафари ўзбекистонлик эканлиги эътиборга молик. Жасур Ҳасанов ("Насаф"), Баҳодир Насимов ("Ансан Гриннерс") ва Сардор Рашидовлар ушбу агентик билан ишлашган.



WORTMANN SPORTMARKETING

"WORTMANN SPORTMARKETING" агентлиги бир йўла 3 нафар ўзбекистонлик билан ишлаган экан. Айни дамда Қатарнинг "Ал-Сайлия" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Темурхўжа Абдуҳолиқов, "Локомотив" ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ва "Ордабаси" ҳужумчиси Александр Гейнрих ушбу агентлик мижози.


Маълумотлар Transfermarkt.de сайтидан олинди.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика