UZ

Сўнгги янгиликлар

01:35Ташкилотни кескин танқид қилган Марсело Бьелсага КОНМЕБОЛ томонидан иш очилди  3 01:15Расман: Моуринью бошқарувидаги "Фенербахче" Сен-Максименни ижарага олди  0 00:55Вагиз Галиулин: “Ўзбекистон Суперлигаси савияси Россия биринчи дивизионидан анча юқорилаб кетди”  5 00:33Расман: Австралия терма жамоаси дарвозабони "Рома"га ўтди  1 00:10"Ордабаси" ЕЧЛ саралашидаги юришини биринчи босқичдаёқ тугатди   6 23:35Килиан Мбаппе: "Перес – дунёдаги энг зўр президент"  11 23:05Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоасини мағлуб қилди  1 22:39Ўртоқлик ўйини. ОКМК Тожикистон грандини ўта йирик ҳисобда таслим этди  9 21:44Обамеянг "Марсел"дан кетишини эълон қилди. Ҳужумчи Саудия Арабистонига йўл олади  0 21:21Ламин Ямаль янги мавсумни янги рақамда бошлайди  227 20:54Марко Ройснинг кейинги манзили аниқ бўлди  0 20:30Расман: Тиаго Алькантара "Барселона" мураббийлар штабига қўшилди  1 19:55"Динамо" назорат баҳсида Қирғиз Республикаси клубини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 19:39Евро-2024да порлаган ҳужумчи "Лион"да тиббий текширувдан ўтмоқда  0 19:17Хави: "Педри билан бўлган хатони Ямаль билан такрорламаслик керак"  2

Легионер дарвозабон, ОКМК устози ва бошқалар — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Легионер дарвозабон, ОКМК устози ва бошқалар — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 12-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 12-турнинг энг яхши дарвозабони – Марин Любич ("Бунёдкор")

"Бунёдкор" бу тур ўз майдонида "Олимпик"ни қабул қилди ва 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувнинг 42-дақиқасида "қалдирғочлар" 9 киши бўлиб қолишди ва мағлуб бўлишлари аниқдек эди. Аммо баҳс давомида Любич бир неча бор жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди. Айниқса, иккинчи таймга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда пенальтидан йўлланган зарбадан кейин тўпни қайтариб, "Бунёдкор"ни мағлубиятдан қутқариб қолди. Шу тариқа Любич турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 12-турнинг энг яхши мураббийи – Миржалол Қосимов (ОКМК)

Миржалол Қосимов ОКМК бош мураббийига айлангач "Пахтакор"ни умуман мағлуб эта олмай келаётгани ҳақида статистикани кўрмаган мухлис бўлмаса керак. Мусобақа жадвалида пешқадам бўлиб турган ОКМК ёзги танаффусга 1-ўринда чиқиб кетишни жуда ҳам хоҳлаётгани аниқ эди. Олмалиқда ўтган ОКМК - "Пахтакор" учрашувда майдон эгалари баҳс давомида икки марта ҳисобда ортда боришди ва якунда иродали ғалабага эришишди - 4:2. Эътиборлиси, Қосимов иккинчи тайм охирида майдонга туширган икки грузиялик футболчиларнинг голлари Олмалиқ клубига ғалаба келтирди. Шу тариқа ОКМК устози Миражлол Қосимов турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 12-турнинг энг яхши футболчиси – Хуршид Ғиёсов (ОКМК)

ОКМКнинг "Пахтакор" устидан қозонган ғалабасида Хуршид Ғиёсовнинг ҳиссаси катта бўлди. Майдонда катта кўламдаги ишни бажарган футболчи ўзига нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан ҳам гол урганини қўшимча қилиш керак. Умуман олганда, Ғиёсов ўйин давомида жуда фаол бўлди ва сайтимиз талқинига кўра 12-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 12-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Анваржон Хожимирзаев ("Динамо")

"Динамо" - "Андижон" учрашуви билан Самарқандга катта футбол қайтди. Шу куни Самарқанддаги стадионга йиғилган 10 мингдан зиёд мухлислар иккита чиройли гол гувоҳига айланишди. 36-дақиқада мезбонлар вакили Анваржон Хожимирзаев томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.



 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика