Леау "Милан" сафида 9 ўйиндан буён гол ура олмаяпти

Omonjon To`xtamirzayev
3 ноя 2024
Вингер Рафаэл Леау учун омадсиз серия август ойидан буён давом этмоқда.

"Милан" футболчиси қатотрасига учинчи бор А Серия ўйини асосий таркибига киритилмади – "Монца"га қарши беллашув (1:0)ни у захира ўриндиғида бошлади. Португалиялик 63-дақиқада Ноа Окафорнинг ўрнига майдонга туширилди.

Сўнгги бор "россонери" сафида Рафаэл 31 август куни – "Лацио" дарвозасига гол урганди. Унинг голсиз серияси 9 ўйинга етди. Бу вақт оралиғида футболчи 2 бор шерикларига голли узатма етказиб берган. 

Таъкидлаш лозим, чап қанот вингери сифатида ўйинни бошлаган Ноа Окафор ҳам 17 августдан буён гол ура олмаяпти. 


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia