

"Ҳақиқатдан ҳам 2018 йилда "Атлетико" билан шартнома имзолашга яқин эдим. Аммо, бу рўй бермади ва якунда "Интер"га келганимдан хурсандман. Жамоамиз ажойиб, ўсишда давом этяпмиз ва бу ер менга ёқади", — деди футболчи.
Лаутаро 2018 йилнинг ёзида "Расинг"дан "Интер"га 25 млн евро эвазига ўтганди.
26 ёшли ҳужумчи ўшанда буён "нерадзурри" сафидаги 270та ўйинда 125та гол ва 41та ассист қайд этди.



