Ларссон Ибрагимович билан тенглашиб олди

Mirjalol Normatov
13 окт 2019
Швеция термаси Мальта майдонида 4:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Унда меҳмонлар футболчиси Себастьян Ларссон асосий таркибда майдонга тушди ва дубль қайд этди.

34 ёшли хавбек миллий термадаги 116-учрашувини ўтказди. Шу орқали у ушбу натижаси билан Златан Ибрагимович ва Роланд Нильссон билан тенглашиб, 6-ўринга чиқиб олди.

Айни дамда ушбу рўйхатнинг биринчи поғонасида Андерс Свенссон (148 ўйин) бормоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express