Лапорта ва Райола Холанднинг эҳтимолий трансферини Монакодаги учрашувда таҳлил қилишди

Alisher
26 фев 2022
"Барселона" президенти ва Мино Райола учрашувда Эрлинг Холанд бўйича гаплашишди.

Жоан Лапорта ва Дортмунднинг "Боруссия" клуби форварди агенти 16 февралда Монакода учрашишди. Учрашувга шунингдек Йорди Кройфф ҳам борди.

Томонлар норвегияликнинг эҳтимолий трансферини муҳокама қилишди, бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда. Лапорта ва Райола шунингдек кўплаб бошқа мавзуларни таҳлил қилишди.

Холанд жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ва 5та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano