Лапорта: "Биз ярани даволадик, лекин бу жуда қимматга тушди"
18 окт 2024 23:20
Янгиликлар
Лапорта: "Биз ярани даволадик, лекин бу жуда қимматга тушди"
"Айни кунларга келиб клуб пул ишлаб топиш йўлига ўтди. Бу ерга келганимиздан кейингина айрим нарсаларни ишлатишни бошладик ва шу орқали таркибни яхшилаб, шарт-шароитларни тўғриладик. Гарчи олдинга қадам ташлаган бўлсак-да, ўшанда яра ҳали ҳам қонаётган ҳолатда эди.
Ҳозир эса бемалол айта оламан, клуб ишлатаётганидан кўра кўпроқ даромад олмоқда. Биз харажатларни 41 фоизга қисқартириб, даромадни 22 фоизга оширдик. Бу жуда муҳим. Клуб атрибуткалари катта тезликда сотилмоқда. Клубдаги пул айланмаси олдингидан 70 фоизга ошган.
Бошқа томондан олиб қараганда ҳали тўланиши керак бўлган пуллар бор. Зарар 91 млн еврони ташкил қилмоқда, бироқ бу ҳолатга қараб тўланади. Яқин вақтларда активларимиз ҳам пул келтиришини кутяпмиз. Иқтисод орқали "Барселона" яна ривожланмоқда, бундан хотиржамман.
Биз ярани даволадик, лекин бу жуда қимматга тушди", - деди Лапорта.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар