Лапорт "Реал"нинг қизиқишига қарамай "Ал Наср"дан кетмайди. Уни жиддий жароҳат олган Алабага ўринбосар сифатида кўришаётганди

Narzulla Saydullayev
24 дек 2023
Эмерик Лапорт "Реал"нинг қизиқишига қарамай Ал Наср"дан кетмайди.

"Реал" "Манчестер Сити" собиқ ҳимоячисини жароҳатланган Давид Алабага ўринбосар сифатида кўриб чиққанди. Аммо, Лапорт "Ал Наср"дан кетишни режалаштирмаяпти. У клубда бахтли ва унинг Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши Испания терма жамоасидаги ҳолатига таъсир ўтказмади.

Шунингдек, "Реал"нинг мавсум сўнггига қадар ижара рўй берган тақдирда ҳам Лапортанинг маошини тўлашни хоҳламаётгани хабар қилинди. Ҳимоячининг "Ал Наср"даги йиллик маоши 25 млн евро атрофида.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Marca