Лапорт Гвардиоланинг шахсий сифатлари ҳақидаги саволга жавоб бермади: "Изоҳсиз"

Alisher
20 янв 2024
Эмерик Лапорт Пеп Гвардиоланинг инсонийлик сифатлари ҳақида гапира туриб саволдан қочди.

"Ал Наср" ҳимоячиси олдин "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилган.


– Айтишларича, Гвардиола ўзгача?

– Мураббий сифатидами ёки шахсий тарафлама?

– Профессионал сифатида.

– Пеп мен учун тактика нуқтаи назаридан дунёдаги энг яхши мураббий, шубҳасиз. Эндиликда четдан буни яхшироқ кўряпман ва англаяпман. У тактика борасида энг зўри.

– Шахсий тарафлама сизга ўзи ёрдам берганми ёки кўпроғини кутганмидингиз?

– Буни изоҳсиз қолдираман, – дейди Лапорт.


AlisherМуаллиф
Манба: As