"Ланс" марказий ҳимоячиси клубни тарк этиши мумкин
24 июл 2023 21:53
Янгиликлар
Франциянинг "Ланс" клуби марказий ҳимоячиси Кевин Дансо жамоасини ўзгартириши мумкин.
24 ёшли австриялик ўйинчи "Наполи"нинг диққатини тортган. Италиянинг амалдаги чемпионлари жамоани тарк этган Ким Мин Чженинг ўрнини тўлдириш мақсадида Дансони олиб келишни режалаштирмоқда.
La Gazetta dello Sport хабарига кўра, французлар ҳимоячини 30 млн еврога баҳоламоқда.
Аввалроқ клуб ўзбекистонлик марказий ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов билан шартнома имзолагани ҳақида хабар бергандик.
Фикрлар