"Ланс" ҳимоячисига "Ювентус" ва "Аталанта" қизиқиш билдирмоқда
13 авг 2024 00:33
Янгиликлар
"Ланс" ҳимоячисига "Ювентус" ва "Аталанта" қизиқиш билдирмоқда
"Ланс" марказий ҳимоячиси фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.
Маълумотларга кўра, гап Кевин Дансо ҳақида кетмоқда. Унга "Аталанта" қизиқиш билдирмоқда, аммо футболчининг ўзига бу вариант ёқмаяпти.
Шу билан бирга ҳимоячини Жан Клер Тодибони қўлдан бой берган "Ювентус" ҳам кузатиб бормоқда.
Дансони харид қилиш учун 20-25 млн. евро тўлашга тўғри келади. Австриялик яна бир мавсум "Ланс"да қолишга қарши эмас.
Ҳимоячи ўтган мавсум Франция чемпионатининг 30та ўйинида иштиок этиб, 1та гол урган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар