"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов Олимпиадада қатнашишига рухсат берди

Sherzod Nurmatov
24 июн 2024
"Ланс" марказий ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Париж Олимпиадасида иштирок этади.

Championat.asia маълумотларига қараганда, Лига 1 клуби ўзбекистонлик футболчининг 24 июлдан 10 августга қадар давом этадиган Олимпиадада қатнашишига қарши эмас.

"Ланс" бу пайтда ФИФА кунлари эмаслиги ва йиғин олиб боришига қарамай, Ҳусановга олимпиячилар билан бирга бўлишига расман рухсат берган.

Маълумот ўрнида, Тимур Кападзе қўл остидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "C" гуруҳида Испания, Миср ва Доминикан Республикасига қарши баҳс олиб боради.

Испания – Ўзбекистон

24 июль, Париж 

Ўзбекистон - Миср

27 июль, Нант

Доминикан Республикаси – Ўзбекистон

30 июль, Париж


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia