Ламин Ямаль "Манчестер Сити"га рад жавобини берди

Sherzod Nurmatov
16 сен 2023
Пеп Гвардиола "Ла Масия" иқтидорни таркибга жалб қилмоқчи эди.

"Манчестер Сити" Ламин Ямаль билан боғланиб, унинг "шаҳарликлар" лагерига кўчиб ўтишига муносабатини билиб олди, дея хабар берди "Radio Marca". 

Бироқ 16 ёшли вингер бор эътиборини фақат "Барселона"га қаратганини билдирди. Каталония клуби "Манчестер Сити"нинг ёш иқтидорни қўлга киритишга уринишини душманлик белгиси сифатида баҳоламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ламин Ямаль ҳали "Барселона" учун гол урмади. Бироқ 16 ёшли иқтидор аллақачон Испания терма жамоасидаги энг ёш гол муаллифи ва дебютантга айланиб улгурди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Radio Marca