Ла Лига. "Эл Класико"дан олдин "Реал" кичик ҳисобда ғалабага эришди
09 окт 2022 02:04
Янгиликлар
Ла Лига. "Эл Класико"дан олдин "Реал" кичик ҳисобда ғалабага эришди
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин.
Учрашув якунланди! 16 октябрь кунги "Эл Класико" олдидан "Реал" муҳим ғалабани қайд этди.
Майдонда деярли барча ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинишини кутмоқда.
74-дақиқа. "Хетафе"нинг навбатдаги ҳужуми омадсизликка учради.
71-дақиқа. Родригонинг уриниш ўзи истагандек чиқмади.
65-дақиқа. Тўп билан меҳмонлар.
60-дақиқа. "Хетафе" рақиб ҳимоясига босимни кучайтиришга уринмоқда.
Ҳамкасбларининг ёрдамидан кейин Матеу Лаос голни бекор қилди. Ҳисоб яна ўзгармади.
57-дақиқа. ГООООООЛ! Родриго имкониятидан унумли фойдаланиб, тўпни иккитага оширди. Бироқ шошмаган маъқул. Родриго ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганга ўхшади.
55-дақиқа. Винисиус ўзи олдирган тўпни жамоасига қайтариб берди. Кейин ҳужум ўнг қанотдан ривожланди, лекин Дани Карвахаль жарима майдончасига йўллаган тўпни рақиб ҳимоячилари узоқлаштиришди.
Учрашувни бевосита стадиондан 14502 нафар мухлис томоша қилмоқда.
52-дақиқа. Эдуарду Камавингани ҳозир барча эркаклар яхши тушунишди назаримда.
50-дақиқа. "Хетафе" футболчиси бурчак зарбасидан кейин ҳам зарба учун имкон топди, аммо бу сафар ноаниқ.
49-дақиқа. Карлос Аленьянинг зарбасидан кейин Андрей Лунин жамоасини қутқариб қолди.
48-дақиқа. Винисиуснинг фаоллигидан кейин "Реал" гол уриши керак эди. Бироқ Родриго, Модрич, Тчуамени уринишларининг ҳеч бири гол билан якунланмади.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди! Ўйин бошланганига 10 сония бўлиб-бўлмай, ҳакам қоида бузилганини билдирувчи ҳуштагини чалмоқда. Тчуамени айбдор.
45+1-дақиқа. "Реал" ҳужумга у қадар ошиқмади ва ҳакам бўлимни якунлаб қўя қолди. Танаффус!
45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.
44-дақиқа. Лунин олдинроққа чиқиб келиб, хавфни бартараф этди.
Такрорий лавҳалар "нима дейишини" кутамиз. Ҳа, тўп майдонни тарк этган ва уёғига нима бўлганининг аҳамияти йўққа чиқди. Ҳисоб ўзгармади, ўйин давом этади.
42-дақиқа. Пенальти-ми? Ёки шунчаки "аут". Винисиус яна диққат марказида. Ҳакамнинг қарори қоидабузарлик бор эди ва агар, тўп аввалроқ майдонни тарк этмаган бўлса, пенальти.
40-дақиқа. Майоралнинг фаоллигидан кейин "Реал" дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келиши мумкин эди.
39-дақиқа. Вальверденинг узатмасидан кейин Родриго боши билан зарба беришнинг имконини топди, аммо Сория ҳам яхши ўйнаб тўпни ушлаб олди.
37-дақиқа. Вальверде-Родриго-Карвахаль комбинациясини уругвайлик футболчи зарба билан якунлади, лекин у тепган тўп дарвозадан анча юқоридан ўтиб кетди.
36-дақиқа. Ўйин темпи анча тушди ва бунга кўпайиб қолган майда фоллар ҳам қайсидир маънода сабаб бўлмоқда.
33-дақиқа. Узатмадаги хато сабаб "Реал" ҳужуми охирига етмай қолди.
30-дақиқа. Даиман Суарес яна бир марта ўйин қоидасини бузди деб топилмоқда. Бироқ ҳакам ҳозирча карточкага мурожаат қилиш керак эмас, деб топди.
26-дақиқа. Битта рақибини алдаб ўтган Винисиусни иккинчи ҳимоячи барибир йиқитишга муваффақ бўлди.
23-дақиқа. Лунин дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди. Фабрицио Анхилерининг узатма-зарбасидан кейин Борха Майораль тўпни дарвозага тўғрилаб юборишга яқин эди.
22-дақиқа. Милитао ҳаводаги курашда Энес Уналга нисбатан кескин ҳаракат қилди, жарима зарбаси.
20-дақиқа. Бу сафар "Барселона" тарбияланувчиси бўлган Карлес Аленья зарба бериб, омадини синаб кўрди.
18-дақиқа. Родригонинг уриниши қовушмади.
16-дақиқа. Энес Унал қарши ҳужумга қочиб кетишига Карвахаль йўл қўймади.
11-дақиқа. Асли "Реал" тарбияланувчиси бўлган Борха Майораль "Хетафе" ҳужумини ўнг қанотдан ривожлантиришга уриниб кўрди.
10-дақиқа. "Реал" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.
7-дақиқа. Винисиуснинг узатмасидан кейин Дани Карвахаль зарба бериб кўрди.
Мана шунақа, ўйинни "Хетафе" ҳужум билан бошлаганди, аммо голни "Реал" уриб кетди.
3-дақиқа. ГОООООООЛ! Кетма-кет иккинчи бурчак зарбасидан Модрич тўпни жарима майдонига узатди, у ерда эса Эдер Милитао барчадан чаққонроқ ҳаракат қилиб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
Мезбонлар дарҳол ҳужумга ўтди. "Реал" футболчилари бир амаллаб хавфни бартараф этишди.
1-дақиқа. Ўйин бошланди!
Хетафе – Реал Мадрид
9 октябрь, 00.00, "Колисеум Альфонсо Перес"
Хетафе – Сория, Суарес, Митрович, Джене, Дуарте, Анхилери, Аленья, Милья, Альгобия, Унал, Майораль.
Реал Мадрид – Лунин, Карвахаль, Алаба, Милитао, Рюдигер, Модрич, Тчуамени, Камавинга, Вальверде, Винисиус Жуниор, Родриго.
Хетафе |
Примера Дивизион . 8-тур 09/10/2022, 01:00 1
:
0
Тугади
|
Реал Мадрид Эдер Милитан - 3' |
Стадион: Coliseum Alfonso Perez, 14502 томошабин
Бош ҳакам: Антонио Матеу Лахоз
Фикрлар